Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 28 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот ташкил этилди

×

 2024-08-03 15:35:11    424

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг жорий йил 30 май кунги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан очиқ мулоқотини ташкил қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижроси доирасида Ўзбекистон туманида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда.

Президентимизнинг тадбиркорлар билан анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган очиқ мулоқотига тайёргарлик кўриш доирасида туман сектор раҳбарлари иштирокида ҳам жойларда тадбиркорлар билан учрашувлар ўтказилмоқда.

Бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган ана шундай учрашув кичик бизнес ва тадбиркорлик соҳасини янада ривожлантириш, соҳада юзага келаётган тўсиқ ва муаммоларни бартараф этиш муҳокамасига бағишланди. 

Очиқ мулоқот руҳида ўтган учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари ҳамда тадбиркорлар иштирок этди. 

Мулоқот аввалида тармоқ мутасаддилари томонидан Давлатимиз раҳбари ташаббуси билан юртимизда тадбиркорлар учун яратилаётган имтиёзлар, соҳа ривожига оид қонунчиликдаги ўзгариш ва янгиликлар мазмун-моҳияти учрашув иштирокчиларига яна бир бор етказилди.

Тадбиркорликни ривожлантириш борасида белгиланган вазифалар ижроси доирасида туманда амалга оширилаётган ишлар, хусусан, саноат ва ишлаб чиқариш салоҳиятини ошириш ҳамда тадбиркорларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш каби масалалар юзасидан фикр алмашилди.

Учрашувда сўз олган тадбиркорлар таклиф ва муаммолари ҳамда фаолиятларида юзага келаётган турли саволлар билан масъулларга юзландилар. 

Ўз ўрнида тадбиркорлар томонидан билдирилган ҳар бир масаланинг ечими сектор раҳбарлари бошчилигида, мутасадди ташкилотлар масъуллари иштирокида муҳокама этилди. Билдирилган мурожаат ва таклифлар юзасидан тегишли тартибда тадбиркорларга кўмак кўрсатилиши учун зарурий чора-тадбирлар белгиланди.