Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ташаббусли бюджет” самарасида “Қумбости” маҳалласининг яна 4 минг метр ички йўллари равонлашяпти
2024-08-02 16:41:26 530
“Ташаббусли бюджет” лойиҳасининг жорий йилги 1-мавсуми якуни натижаларига кўра Ўзбекистон туманида амалга ошириш қиймати қиймати 20 млрд 400 млн сўм бўлган, 15 та энг кўп овоз тўплаган лойиҳалар ғолиб деб топилган эди.
Бугун ана шу лойиҳалар жойларда ҳаётга тадбиқ этилмоқда.
“Қумбости” маҳалласининг фаол ва ташаббускор аҳли ўзаро бирдамлик руҳини намоён этиб айни мавсумда бир эмас, иккита лойиҳа ғолиблигига эришган эдилар. Маҳалланинг таъмирталаб ички йўлларини асфальтлаш ҳамда электр таъминоти сифатини яхшилашга оид илгари сурилган 2 та ташаббус жами 10 минг 400 тадан кўп овоз йиғди.
Айни кунларда маҳаллада лойиҳа доирасидаги ички йўлларни таъмирлаш ишлари киришилган. Пудратчи ташкилот йўлсозлари томонидан ҳуддудаги қарийб 4 минг метр ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизилиб, манзиллар обод бўлмоқда. Бунинг учун давлат бюджети маблағларидан 1 миллиард 300 миллион сўмдан зиёд маблағ йўналтирилди.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун маҳаллада бўлиб, ободлик тадбирларининг бориши билан танишди. Маҳалла фаоллари ва йўлсозлар билан суҳбатлашиб, аҳоли кайфияти ўрганилди. Пудратчи ташкилот вакилларига лойиҳани амалга оширишда юқори сифатга жиддий эътибор қаратиш юзасидан кўрсатмалар берилди.
Таъкидлаш жоиз, айни “Ташаббусли бюджет” дастурининг ўтган 2023 йилги 2-мавсуми доирасида ҳам 1,3 млрд сўм маблағ эвазига маҳалланинг қарийб 4 минг метр таъмирталаб ички йўллари текис ва равон бўлган эди.