Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 129 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳукумат топшириғи амалда: Ўзбекистон тумани ҳокимлиги ташаббуси билан Бўзатовда яна бир янги корхона ташкил этилиб, хотин-қизларнинг бандлиги таъминлади

×

 2024-08-02 10:59:37    625

PDF yuklash
Chop etish


Ҳукуматимиз томонидан Қорақалпоғистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Қорақалпоғистоннинг шимолий туманлари аҳолисининг турмуш даражасини ошириш мақсадида ушбу ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, жумладан қишлоқ ва сув хўжалиги соҳаларида тадбиркорлик субъектларини ташкил қилиш орқали янги иш ўринларини яратиш ва бошқа масалаларда кўмаклашиш учун Республикамиз вилоятлари ушбу ҳудудларга бириктириб берилган. 

Мазкур топшириқ ижроси доирасида бугунги кунда Фарғона вилояти мутасадди ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари ва фермер хўжаликлари вилоятимизга бириктирилган Бўзатов туманидаги барча соҳаларда амалга оширилаётган кенг кўламли бунёдкорлик ишларида фаол қатнашмоқдалар.

Юрт ободлиги, эл фаровонлиги йўлидаги ислоҳотлар ижросида Ўзбекистон туманилик ташаббускорлар ҳам ўзларининг муносиб ҳиссасини қўшмоқдалар.

Хусусан, "Элдор Бўзатов" ва “Яйпан Юнивер Кластер” МЧЖлар миришкорлари томонидан Бўзатовда янги ерлар ўзлаштирилиб, ўтган давр мобайнида пахта, соя ва картошка каби экинлар етиштирилди. 

Куни кеча, туманнинг “Кўксув” овул фуқаролар йиғинида “Яйпан Бўзатов Текстил” МЧЖ корхонаси ҳам ташкилланиб, бу ерда 15 нафар аёл-қизларнинг бандлиги таъминланди. 

- Эзгу ташаббусдан барчамиз мамнунмиз. Фарғонадан келтирилган замонавий янги тикув машиналари ёрдамида овулимиздаги хотин-қизлар тадбиркорликка йўналтирилиб, даромадларини ошириш имконига ҳам эга бўладилар, дейди янги корхонанинг раҳбари Раъно Аллаярова. 

Корхонанинг очилиш тадбирида Қорақалпоқ диёрида бўлиб турган Ўзбекистон тумани ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Жахонгир Акрамов, овул “еттилиги” ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.