Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 119 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

150 мегаваттли илк электр энергиясини сақлаш тизимининг қурилиши жадал давом этмоқда

×

 2024-08-01 10:19:11    343

PDF yuklash
Chop etish


Давлатимиз раҳбарининг ўтган ойда Фарғона вилоятига ташрифи давомида Ўзбекистон туманида 150 мегаваттли илк электр энергиясини сақлаш тизимининг қурилишига старт берилган эди. Бугун мазкур йирик лойиҳа жойлашган манзил улкан бунёдкорлик майдонига айланган.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев кеча мазкур қурилиш жараёнлари билан яқиндан танишди.

Хитойнинг “China Energy Construction Gezhouba Overseas Investment Co., Ltd.” компанияси томонидан амалга оширилаётган қуввати 150 МВт (300 МВт соат) бўлган электр энергиясини сақлаш тизимини бунёд этиш учун 144 млн. доллар миқдоридаги тўғридан тўғри инвестиция йўналтирилган. 

Энергия сақлаш электр станциясида улкан аккумулятор батареяларидан фойдаланилади. Таъкидланганидек, лойиҳанинг қуввати 150 МВт (300 МВт соат) ни ташкил этиб, подстанцияга 220 кВ кучланишли янги кучайтирувчи станция ва 220 кВ кучланишли бир томонлама қайтиб келадиган янги электр узатиш ва конверция линияси уланиши белгиланган. Линиянинг жами узунлиги 10,2 км, янги ўрнатиладиган асосий трансформаторларнинг жами қуввати эса 360 МВА ни ташкил этади.

Айни кунларда лойиҳа конструкциялари қад кўтариб, қурилиш ишлари жадал давом этмоқда. Ҳар бирининг қуввати 2 МВт бўлган, жами 90 дан зиёд улкан аккумулятор батареялари Хитойдан пешма-пеш етказилиб ўрнатилмоқда. Бунёдкорлик ишларида 200 нафардан зиёд қурувчи-мутахассислар фаолият олиб бормоқда. 

Туман раҳбари Хитой компанияси вакиллари, соҳа мутахассислари билан мамлакатимизда энергетика тизимини экологик жиҳатдан модернизация қилишга қаратилган йирик лойиҳанинг боришини муҳокама қилди.