Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 145 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳоким ва ёшлар учрашуви: ҳар галги янги ташаббуслар ва ҳар бир мурожаат эътиборда

×

 2024-08-01 00:11:21    366

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшларга оид давлат сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлиги ва ёшлар билан ишлаш самарадорлигини ошириш мақсадида сектор раҳбарлари иштирокида ёшлар билан учрашувлар ва очиқ мулоқотлар давом этмоқда.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудуд ёшлари фаолияти, қизиқиш ва таклифлари билан танишиш, уларни қийнаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда ҳал қилиш мақсадида “Хотамтой” маҳалла фуқаролар йиғинида ёшлар билан учрашди.

Учрашув аввалида туман раҳбари бугун ёшларга оид давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича белгиланган вазифаларнинг тумандаги ижросига тўхталди. Ёшлар билан кўпроқ суҳбат қуриш, уларни тинглаш зарурлигига эътибор қаратди.

Очиқ ва самимий кечган учрашув давомида ёшларнинг бандликни таъминлаш, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ривожлантириш, субсидия асосида меҳнат анжомлари олиш, банк кредитига оид мурожаат ҳамда таклифлари тингланди.

Ёшлар томонидан билдирилган ҳар бир масала ва ташаббусларга аниқ ҳамда атрофлича жавоб берилиб, уларнинг ечими юзасидан шу жойнинг ўзида зарур чора-тадбирлар белгиланди. Муддат талаб этадиган мурожаатлар эса тегишли масъулларга бириктирилиб, ижроси назоратга олинди.

Шу куннинг ўзида “Ёшлар дафтари”даги 2 нафар йигит-қизнинг мурожаатларига асосан, уларнинг бандлигини таъминлаш учун зарурий меҳнат анжомлари субсидия асосида бепул топширилди.