Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Avgust 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
   1234
567891011
12131415161718
19202122232425
262728293031 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 94 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Эски Яйпан”нинг Улуғбек кўчаси 1 минг 500 метрдан зиёд масофада асфальтланади

×

 2024-07-31 23:58:25    48

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани “Эски Яйпан” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги Улуғбек кўчаси йўллари кўп йиллардан буён таъмирталаб ҳолатда эди. Аҳоли ва ҳайдовчиларга ноқулайлик туғдириб келган мазкур муаммо ҳам бартараф этиладиган бўлди. 

Туман ҳокимлиги ташаббуси билан мазкур кўчанинг 1 минг 500 метрдан зиёд йўлини асфальтлаш лойиҳаси манзилли дастурга киритилиб, ижрога қаратилди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун маҳаллада бўлиб, яқин муддатларда манзилда бажариладиган ана шу хайрли лойиҳа режаси билан яқиндан танишди. Аҳоли вакиллари билан учрашиб, уларнинг кайфияти билан қизиқди. 

Лойиҳачи (пудрат) ташкилот, Ободонлаштириш бошқармаси, туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси раҳбарлари ва маҳалла фаоллари қатнашган учрашувда ички йўлни ҳар томонлама қулай ва текис-равон ҳолга келтириш чоралари муҳокама қилинди. Мутасаддиларга ободлик тадбирларини муддатидан кечиктирмасдан бошлаш ҳамда сифатли амалга ошириш юзасидан зарурий кўрсатма ва тавсиялар берилди.