Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Огоҳлантириш: “Яйпан” нимстанциясига юқори қувватли янги куч трансформатори ўрнатилаётганлиги сабабли туманнинг айрим ҳудудларда электр таъминотида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда
2024-07-27 14:35:43 274
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон туманидаги истеъмолчиларга янада сифатли электр энергияси етказиб бериш мақсадида 110/35/10 кВли “Яйпан” нимстанциясига қуввати 63 000 кВа бўлган янги куч трансформатори ўрнатилмоқда.
Шу сабабли, “Яйпан” нимстанциясидан чиқувчи 10 кВли “Жангир”, "Бўстон", "Қушқўноқ", "Тагоб", "Бузуқўрғон" ва "Ислом" узатмалари орқали электр энергияси етказилишида вақтинчалик узилишлар кузатилмоқда.
Таъкидлаш жоизки, юқоридаги узатмаларга бошқа муқобил узатмалардан электр таъминотини улаб туриш чоралари ҳам кўрилмоқда.
Яқин муддатларда юқори қувватли янги куч трансформатори фойдаланишга (эксплуатация)га тўлиқ топширилиши натижасида барча ноқулайликлар бартараф этилади.
Туман электр таъминоти корхонаси келтирилган вақтинчалик ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўрайди.