Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 141 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Маҳаллага янги электр таянчлари ўрнатилмоқда

×

 2024-07-26 17:43:14    299

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида аҳолини сифатли электр энергияси билан таъминлаш, тизимдаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган тадбирлар давом этмоқда. 

Паст кучланишли электр тармоқларини янгилаш ва модернизация қилиш, бу борадаги аҳоли мурожаатларини ижобий қаноатлантириш мақсадида ҳудудларда амалий жараёнлар олиб борилмоқда.

Ана шу мақсадда, “Учбулак” маҳалласида ҳам электр таъминотини яхшилаш учун ҳудудга 30 дона янги электр таянч устунлари келтирилиб, уларни белгиланган манзилларга ўрнатиш ишлари бошланди.

Бугун маҳаллада ўтказилган сайёр қабулдан сўнг туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудудга чиқиб, айни жараёнларнинг боришини кўздан кечирди. Масъулларга белгиланган вазифаларни муддатидан кечиктирмасдан ва сифатли якунлаш ҳақида кўрсатмалар берилди. 

Қайд этилишича, янги таянч устунлари тармоққа уланиши натижасида маҳалладаги мавжуд трансформаторнинг юки енгиллатиб, 70 дан зиёд хонадонга сифатли электр энергияси етказиб берилади.