Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Имконияти чекланган тумандошларимизга ногиронлик аравачалари топширилди
2024-07-25 23:47:35 218
Ўзбекистон туманида ногиронлиги бўлган шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш, реабилитация қилиш, тўлақонли ҳаёт тарзини юритишига кўмаклашиш ва уларга зарур шароитлар яратиш буйича белгиланган тадбирлар мунтазам давом этмоқда.
Туман ҳокимлиги ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази томонидан ижтимоий кўмакка муҳтож ва ногиронлиги бўлган ҳамюртларимизга моддий ва маънавий кўмак беришга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.
Ана шу мақсадда бугун ҳам туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман давлат солиқ инспекцияси раҳбари Улуғбек Фозилов, “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида имконияти чекланган бир гуруҳ тумандошларимиз ҳолидан хабар олинди.
“Кичик Тагоб” маҳалласида яшовчи, 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган 31 ёшли Жалолхон Саидномонов ҳамда даҳанақақирлик 1-гуруҳ ногиронлиги бўлган, ёш ва умидли байдаркачи Ўлмасбек Рўзматовнинг хонадонига йўқлов уюштирилди. Жисмоний имконияти чекланган бўлсада, матонати кучли ёшларга электр юритмали кресло-аравачалар топширилди.
Инсон қадрини улуғлаш ва имконияти чекланган юртдошларимизни қўллаб-қувватлашга қаратилган бу каби хайрли тадбирлар туманда давом этмоқда.