Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳаракатда-баракат: ғўза парваришида "Зарбдор 40 кун"нинг ҳар соати ғанимат
2024-07-25 23:44:41 202
Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон туманида жорий йилги ҳосил учун ғўза майдонларида “долзарб 40 кунлик” агротехник тадбирлари олиб борилмоқда.
Туман сектор раҳбарлари, соҳа мутасаддилари ва агроном-мутахассислар ҳудудларда мазкур агротехник тадбирларнинг бориши билан танишиб, тавсия ва зарурий чоралар билан фермерларга кўмакчи бўлишмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигида сектор раҳбарлари ва вилоят қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддиларидан иборат ишчи гуруҳ вакиллари бугун ана шу мақсадда "Ғаниобод" ММТП ҳудудидаги "Аъзамхожи Бўриев" фермер хўжалигида парваришланаётган ғўза ривожи билан танишди.
Бу йил 41 гектар пахта майдондан мўл ҳосил олишни режалаштирилган фермер ишловни кун сайин кучайтирмоқда. Шундан 10 гектар майдонда Хитойнинг серҳосил ғўза нави етиштирилмоқда.
Бугуннинг ўзида сектор раҳбарлари Қолгандарё мавзесида ҳам бўлиб, бу ердаги фермер хўжаликлари майдонларидаги ғўза ривожини кўздан кечирдилар.
Чўл ҳудудида деқҳончилик қилаётган миришкорлар билан учрашувда туман раҳбари зарбдор кунлар масъулиятини ҳис этиб иш ташкил этиш, техника ва ишчи кучидан унумли фойдаланиш лозимлигини таъкидлади.
Мулоқотларда шу кунларда ғўза парвариши бўйича амалга оширилиши лозим бўлган долзарб вазифалар белгилаб олинди.