Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Сектор раҳбарлари ёшлар муаммоларига қизиқди
2024-07-24 22:43:28 364
Айни кунларда Ўзбекистон тумани сектор раҳбарларининг ҳудудларда ёшлар билан учрашувлари ўтказилмоқда. Ана шундай учрашувларнинг навбатдагиси бугун 3-сектор ҳудудидаги маҳаллаларда яшовчи ёшлар иштирокида бўлиб ўтди.
Сочтепа маҳалласида ўтказилган учрашувда Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги туман раҳбарлари ёшлар томонидан айтилган фикр ва мулоҳазалар, таклиф ва ташаббуслар, уларни қийнаётган муаммоларни тингладилар.
Чинор қишлоғида яшовчи Шахлохон Тохирова ўз бандлигини таъминлаш мақсадида субсидия асосида тикув машинаси олиш истагини билдирди. Хайдарободлик 20 ёшли Орзубек Сиддиқов эса шу йили Қўқон нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежини тамомлаганини маълум қилиб, ўз соҳаси бўйича ишга киришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди. Олмазор маҳалласида яшовчи Улуғбек Аббосхонов томорқасида иссиқхона ташкил этиш учун имтиёзли кредит олишда кўмак сўради. Ёшларнинг шу каби турли масалаларга оид мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилди.
Сектор раҳбарлари ҳар бир билдирилган фикр ва мулоҳаза, муаммолар эътибордан четда қолмаслигини алоҳида таъкидладилар. Мурожаатлар ижросини таъминлаш юзасидан тегишли мутасаддилар бириктирилди ва ҳал этиш муддатлари белгилаб олинди.
Шу куни туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев миграциядаги ёшлар билан онлайн мулоқот ҳам ўтказди. Ишлаш, ўқиш ва бошқа мақсадларда хорижга кетган ёшлар билан суҳбатларнинг асосий мазмуни уларнинг муаммоларини аниқлаш ва кўмаклашиш, яшаш манзилига қайтиши билан бандлигини таъминлаш масалаларига бағишланди.