Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Эндиликда, "Инсон" ижтимоий хизматлар марказлари томонидан пуллик хизматлар ҳам кўрсатилади
2024-07-18 10:45:10 758
Фуқаро ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз яшовчи, якка ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар рўйхатига киритилмаган, "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри"да турмаган бўлсада, ижтимоий хизматлардан фойдаланиш истагини билдирса, марказ ва мижоз ўртасида шартнома тузилади.
Бунда:
➖Дастлаб, шахснинг ўзгалар парваришига муҳтожлиги баҳоланади. 168 000 сўм
➖ Ўзгалар парваришига муҳтож шахсга уйда ижтимоий-маиший хизмат кўрсатиш соатига 19 357 сўм
➖Ўзгалар парваришига муҳтож шахсга ҳамроҳлик қилиш соатига 19 000 сўм
➖Ўзгалар парваришига муҳтож шахсга қараб туриш соатига 19 000 сўм
Хизматлар фақат "Инсон" марказлари иш вақти давомида кўрсатилади. Юқумли ҳамда руҳий касалликларга чалинган шахсларга пуллик хизматлар кўрсатилмайди. Хизматдан фойдаланиш учун ўзингиз яшаётган маҳалладаги ижтимоий ходим ёки "Инсон" ижтимоий хизматлар марказларига мурожаат қилинг.
Қўшимча маълумот учун: +998902920542, +998903042797 +998972100230
Ўзбекистон тумани “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази