Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 39 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Президентнинг юксак ишончини қозониб, талабага айланган қиз яна бир бор эътироф этилди

×

 2024-07-15 17:30:28    495

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Давлатимиз раҳбари ўтган ҳафтада вилоятимизга ташрифи чоғида Фарғона шаҳридаги “Янги Ўзбекистон” массиви билан танишар экан, бу йил талаба бўлишни ният қилган Ўзбекистон туманилик Мадинахон Солиева билан суҳбатлашди. 

Ушбу тасодифий ва омадли учрашув натижасида Мадинахоннинг орзуси ушалиб, Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетига грант асосида қабул қилинди. 

Зинаша қишлоғида туғилиб ўсган, тумандаги 59-мактаб битирувчиси зукко қиз Мадинахон бугун туман ҳокимлигида бўлиб ўтган фаоллар йиғилишига таклиф этилди. У Президентимиз билан бўлиб ўтган унутилмас учрашув ҳақида туман фаоллари ва жамоатчилигига яна бир бор ўз таассуротларини ўртоқлашди. 

“Дарҳақиқат, Ўзбекистон кенг имкониятлар мамлакати деган иборани исботловчи реал воқелик ўз ҳаётимда содир бўлди. Президентимиз билан Фарғона шаҳридаги тасодифий ва ҳаяжонга бой учрашув бутун умр ёдимда сақланади. Суҳбат жараёнида юртбошимиз мени орзуларим, мақсад ва режаларим ҳақида тинглаб, чин юракдан билдирилган катта ишончлари кўнглимни қувонч ва бахтга тўлдирди. Бу улкан ишончни албатта оқлаб, юртимиз равнақига муносиб ҳисса қўшишда ўз олдимга янада катта мақсад ва марраларни қўйиб олдим”, - дейди Мадинахон Солиева.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ана шундай интилувчан ва билимга чанқоқ фарзандни тарбиялагани учун Мадинахоннинг ота-онасига яна бир бор миннатдорлик билдириб, эзгу орзулари бисёр ёшнинг келгуси ўқиш ва ишларида улкан зафарлар тилади. Зукко қизга туман ҳокимлигининг эсдалик совғалари топширилди.