Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида 2024-2025 йилларда туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурига оид лойиҳа тақдимоти муҳокама қилинди
2024-07-10 20:30:01 772
Бугун Халқ депутатлари Ўзбекистон туман Кенгашининг навбатдаги саксон учинчи сессияси бўлиб ўтди.
Унда туман Кенгаши депутатлари, туман ҳокимининг тегишли ўринбосарлари, кун тартибига киритилган масалаларга алоқадор давлат ва жамоат ташкилотлари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари иштирок этдилар.
Сессия ишида 2024-2025 йилларда Ўзбекистон туманини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва инвестиция дастурларини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар дастурини тасдиқлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди. Бу ҳақда туман ҳокимининг ўринбосари-туман инвестициялар, саноат ва савдо бўлими бошлиғи Жахонгир Акрамовнинг ахбороти тингланди.
Кун тартибидаги масала юзасидан билдирилган фикр-мулоҳазалар ва таклифлар асосида якунда халқ депутатлари туман Кенгашининг тегишли қарори қабул қилинди.