Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 126 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Нуроний” жамғармасининг республика Бошқаруви раиси Ўзбекистон туманилик меҳнат фахрийлари билан учрашди

×

 2024-07-09 19:46:17    942

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Қаҳрамони, “Нуроний” жамғармаси республика Бошқаруви раиси, сенатор Содиқжон Турдиев бугун Яйпандаги “Нуронийлар” масканида Ўзбекистон туманилик бир гуруҳ кекса авлод вакиллари билан учрашди.

Учрашув аввалида сенатор туман марказида янгидан фойдаланишга топширилган маскан фаолияти билан танишиб, нуронийлар учун яратилган бундай шарт-шароит ҳамда ҳайрли ташаббусни алоҳида эътироф этди. 

Самимий мулоқот давомида эса бугун мамлакатимизда кекса авлод вакилларининг ижтимоий фаоллигини ошириш, уларга ҳурмат-эътибор ва меҳр-оқибат кўрсатиш, саломатлигини асраш, турмуш шароитини янада яхшилашга қаратилган ислоҳотлар аҳамияти ҳақида сўз борди. Бу борада Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган кўплаб эзгу ташаббуслар, қарор ва фармонлари юрт нуронийларига кўрсатилаётган эъзозу эҳтиромнинг юксак намуналари эканлиги таъкидланди. 

Мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар натижадорлигида нуронийлар ўрни, уларнинг бой тажрибасидан фойдаланиш самаралари ҳақида тўхталинди. 

Маҳаллаларда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, жиноятчилик ва оилавий ажримларнинг олдини олиш, оилаларда меҳр-оқибат ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, жамоатчилик назоратини кучайтириш, айниқса ёшлар тарбияси билан ишлаш ва жамият равнақи йўлидаги эзгу амалларда нуронийларга янада ташаббускорлик, куч-қувват ва мустаҳкам соғлик тиланди.