Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ҳурматли хотин-қизлар! Ўзбекистон туман ИИБ даги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳига аъзо бўлишга таклиф этамиз!
2024-07-05 11:54:11 464
“Ички ишлар органларининг хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмалари ҳузуридаги “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори қабул қилинган.
Қарорга кўра, 2023 йил 1 июндан ёши 18 дан кичик ва 30 дан катта бўлмаган, умумий ўрта ёки ўрта махсус маълумотли, бириктирилган ҳудудда доимий яшовчи ҳамда мулоқотга киришувчан ва ташкилотчилик қобилиятига эга хотин-қизлар кўнгилли асосда жалб қилиш орқали “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлар фаолияти ташкил этилиши белгиланган.
Мазкур гуруҳларнинг асосий вазифаларидан бири ўрта, қизларнинг хулқ-атворига салбий таъсир кўрсатаётган ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари бузилиши билан боғлиқ масалаларни аниқлашда кўмаклашиш ҳисобланади.
“Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳи туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича бўлинмаси ҳузурида 2 нафар аъзодан иборат таркибда шакллантирилади.
Маълумот ўрнида, “Тўмарис издошлари” жамоавий гуруҳлари аъзоларига тавсияномага асосан ҳуқуқ-тартибот органларининг ОТМларига саралашнинг барча босқичларидан муваффақиятли ўтганидан сўнг якка тартибдаги суҳбатсиз (тест синовларисиз) квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилади.
Мурожаат ва батафсил маълумот учун, туман ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори: +998906273418