Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Такрорий экин қўшимча даромад, тўкинлик манбаи: Ўзбекистон туманида ғалладан бўшаган майдонлардан унумли фойдаланиш чоралари кўрилмоқда
2024-07-04 17:18:39 448
Ўзбекистон туманида жорий йил ғалла ҳосилидан бўшаган майдонларда сабзавот, полиз, картошка, дуккакли ва бошқа экинларнинг тезпишар навларини қисқа муддатларда экиш, парваришлаш ҳамда аҳоли бандлигини таъминлаш бўйича зарур чора-тадбирлар кўриляпти.
Хусусан, аҳолининг эҳтиёжманд қатлаби ва ишсиз ёшларга деҳқончилик қилиши учун ўз яшаш ҳудудларига яқин бўлган фермер хўжаликларидан такрорий экинлар экиш учун ҳар бир фуқарога ўртача 15-20 сотихдан ер майдонлари ажратиб берилмоқда.
Бугун “21 аср хирмони” фермер хўжалиги дала майдонида ўтказилган учрашув ана шу тадбирлар самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланди. Унда туман сектор раҳбарлари, Республика ишчи гуруҳи вакиллари, туман ҳокими ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар, экспортёр корхоналар вакиллари, маҳалла раислари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
Учрашувда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев маҳалла ва ММТПлар кесимида айни йўналишда ташкилланаётган ишларнинг таҳлилини қилиб, сусткашликка йўл қўяётган масъулларнинг фаолияти танқид остига олинди. Такрорий экин экаётган фуқаролар билан “Томорқа хизмати” ҳамда экспортёр корхоналар ўртасида шартнома тузилиши, уларга сифатли уруғлик етказиб бериш чоралари муҳокама қилинди. Бириктирилган мутасаддиларга ўрим якунланган майдонларда тез ва қисқа муддатларда экин экиш, бўшаган ер майдонларини асосан “дафтар”лар рўйхатида турадиган, миграциядан қайтган ва ишсиз аҳоли вакилларига берилишини тўғри ташкиллаш бўйича аниқ топшириқлар берилди.
Шу куни фермер хўжалик дала майдонларидан “Қудашобод” маҳалласида яшовчи 24 нафар ана шу тоифадаги аҳоли вакилларига 15 сотихдан ер майдони ажратиб берилди.
Учрашув давомида қишлоқ хўжалигида фойдаланиладиган маҳсулотлар ярмаркаси ҳам ташкил қилинди.