Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ғалла ўрими отрядлари масъулларининг меҳнат ва ташаббускорлиги эътироф этилди
2024-07-04 17:14:33 435
Аввал хабар берилганидек Ўзбекистон туманилик миришкор ғаллакорлар жорий йил ҳосилидан давлат хариди учун 14,8 минг тонна дон сотиш бўйича шартномавий режани бажариб, шу кунгача жами 50 минг тоннадан зиёд улкан ғалла хирмонини уюшни уддаладилар.
Тумандаги 170 та фермер хўжаликларида етиштирилган ҳосилни нес-нобуд қилмасдан, ўз муддатида ва уюшқоқлик билан йиғиштириб олиш, натижада эса ёруғ юз билан ғалаба маррасини эгаллашда ташкилланган 20 та терим отрядлари масъулларининг ҳиссаси улкан бўлди.
Бугун Қудашдаги пахта қабул қилиш масканида ўтказилган учрашувда ана шу терим отрядларининг ҳам меҳнати муносиб эътироф этилди. Туман сектор раҳбарлари томонидан уларга эсдалик совғалари топширилиб, фидоийлик, жонкуярлик ва юртга дахлдорлик ҳеч қачон тарк этмаслигига тилаклар билдирилди.