Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мурожаатдан даромадга: Ўзбекистон туманилик яна 40 нафардан зиёд хотин-қизларнинг бандлиги таъминланди
2024-07-01 23:52:57 563
Бугун тумандаги эҳтиёжманд ва ишсиз, тадбиркорлик, касаначилик қилиш орқали даромад топиш истагида бўлган, “Аёллар дафтари” ҳамда “Ёшлар дафтари”га киритилган навбатдаги 43 нафар қиз-аёлга ҳоким ёрдамчиларининг тавсияси асосида туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан субсидия асосида тикув машиналари топширилди.
Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда туман сектор раҳбарлари, тегишли мутасаддилар, ҳоким ёрдамчилари ва маҳалладаги хотин-қизлар фаоллари иштирок этди.
Тадбирда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев Давлатимиз раҳбарининг мамлакатимизда хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ва турмуш шароитларини яхшилашга қаратилган ташаббус ва ислоҳотлари туманда ҳам манзилли тадбиқ этилаётганлигига тўхталиб ўтди. Бугунгидай амалий тадбирлар натижасида кўплаб опа-сингилларни бандлиги таъминланиб, уларнинг доимий даромад манбаи шакллантирилаётгани ҳақида айтиб ўтилди. Шунингдек, мутасаддиларга тикув машинаси берилган аёлларни кооперация асосида етакчи тадбиркорларга бириктириш орқали натажадорликка эришиш чораларини кўриш вазифалари топширилди.
- Тикувчилик ҳунарини эгаллаганман, бир неча йил тикувчилик корхонасида ҳам ишлаганман. Кейинчалик соғлигимни тиклаш учун даволандим. Ҳозирда уйда ишсизман, тикув машинам йўқлиги учун бу юмуш билан шуғуллана олмаётгандим, – дейди “Нурли келажак” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Худоёрхон қишлоғида яшовчи Шохидахон Қобилова. - Янги тикув машинаси сотиб олишга эса имконим йўқ эди. Туман ҳокимлиги, камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш ҳамда оила ва хотин-қизлар бўлимлари, маҳалламиздаги ҳоким ёрдамчиси тавсиясига асосан субсидия асосида замонавий тикув машинаси олдим. Энди ишлаб, даромад топиш имконига эга бўлдим.
Туманда хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, айниқса, “Аёллар дафтари”га киритилган эҳтиёжманд аёлларнинг доимий даромад манбаини шакллантиришга қаратилган юқоридаги каби ишлар изчил давом эттирилмоқда.