Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 159 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

ДИҚҚАТ, ТАНЛОВ !

 2024-07-01 16:32:14    56

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон Республикаси 2019-йил 10-май кунги “Давлат хусусий-шерикчилик тўғрисида”ги ЎРҚ-537-сонли Қонуни хамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2020-йил 26-апрелдаги “Давлат хусусий- шериклик лойихаларини амалга ошириш тартибини такомиллаштириш тўғрисида”ги 259-сонли қарорига асосан туман хокимлиги мулки хисобланган Яккатут МФЙ Яккатут қишлоғида жойлашган “Тиббиёт муассасаси” хамда “Таълим муассасаси” биносини замонавий кўринишда реконструкция қилиш ва жихозлашга хар бир объект учун лойиҳа-смета хужжатлари асосида 400 минг АҚШ доллори жами: 800 минг АҚШ доллари маблағ инвестиция киритиш орқали иқтисодий, ижтимоий ва инфратузилмавий вазифаларни ҳал этишга қаратилган, хусусий инвестицияларни жалб этиш ва  илғор бошқарув тажрибасини жорий этишга ижара хуқуқи асосида тендер эълон қилинади.

Тиббиёт муассасаси” хамда “Таълим муассасаси” биносини замонавий кўринишда реконструкция қилиш ва жихозлашга давлат-хусусий шериклик лойиҳасининг амалга оширилишидан  манфаатдорлиги тўғрисида аризалар юридик шахслардан 45 кун муддат ичида давлат-хусусий шериклик лойихаси концепциясини, лойихани бахолаш хужжатини шунингдек дастлабки малака ҳужжатлари тўпламини ариза орқали туман хокимлиги тақдим этиш мумкинлиги билдирилади.

Ўзбекистон туман хокимлиги- Фарғона вилояти Ўзбекистон туман Яйпан шахри Зиёкор кўчаси 98-уй. Тел: 73-539-21-21.

  1. Талаб этиладиган хужжатлар;

  1. Танловда иштирок этиш учун аризани тақдим этиладиган кундан бошлаб бир ой олдинги ҳолатга кўра, солиқлар, йиғимлар, бошқа мажбурий тўловлар ва молиявий санкциялар бўйича қарздорлик йўқлиги тўғрисидаги ахборот;

2. Хусусий шерикнинг соф активлари, бошқа ташкилотнинг лойиҳа қийматидан камида 25 фоиз миқдоридаги кафолати тўғрисида давлат-хусусий шериклик лойиҳасини амалга оширишнинг молиявий имкониятларини тасдиқловчи ахборот;

3. Яккатут МФЙ Яккатут қишлоғида жойлашган кадастр рақами: 15:15:40:01:02:0022, умумий ер майдони  3064,00 кв.м, бино ва иншоотлар майдони 1009,62 кв.м, тупроқли майдон 2054,38 кв.м бўлган собиқ “Тиббиёт муассасаси” биноси хамда кадастр рақами: 15:15:40:01:02:0035, умумий ер майдони 4632,00 кв.м, бино ва иншоотлар майдони 1654,04 кв.м, тупроқли майдон 2438,42 кв.м, ҚТМ 534,54 кв.м бўлган “Таълим муассасаси” биноси хозирда фойдаланишга яроқсиз холатга келиб қолганлиги сабабли ўз мақсади бўйича лойиҳа-смета хужжатлари таклифи;

4. Амалга ошириладиган ишлар бўйича дастлабки техник-иқтисодий кўрсаткичлари

Қўшимча маълумотлар:

Танловда қайта ташкил этиш, тугатиш ёки банкротлик босқичида турган ёхуд мулки ҳибсга олинган даъвогарнинг иштирок этишига йўл қўйилмайди.