Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Элчи” маҳалласидаги мактаб учун ҳам 330 ўринли янги ўқув биноси ва спорт зали қурилиши бошланди
2024-06-24 23:07:05 439
Ўзбекистон тумани “Элчи” маҳалла фуқаролар йиғини Ғани қишлоғида жойлашган 38-умумтаълим мактаби учун 330 ўринли янги ўқув биноси ҳамда 12х24 ҳажмдаги спорт зали қурилмоқда.
Бунёдкорлик ишлари жорий йилги инвестиция дастури доирасида амалга оширилмоқда.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев билан биргаликда мазкур таълим муассасасида бўлиб, қурилиш ишлари билан танишди.
Таъкидланишича, мазкур таълим масканининг бино иншоотлари 1974 йилда қурилган. 240 ўринга мўлжалланган мактабда якунланган ўқув йилида 308 нафар ўқувчи икки навбатда таълим олишди.
Шу сабабдан, билим маскани учун 3 қаватли 330 ўринли қўшимча янги бино ҳамда 12х24 ҳажмдаги спорт зали қуриш учун инвестиция лойиҳаси тайёрланди. Мазкур ишларни амалга ошириш учун 3 миллиард 644 миллион сўм маблағ ажратилди.
Айни кунларда пудратчи қурилиш ташкилоти томонидан мактабда бунёдкорлик тадбирларига жадал киришилган.
Туман раҳбари қурувчи ва соҳа мутасаддилари билан мулоқотда, мактабнинг янги бинолари мукаммал бўлиши кераклигини таъкидлаб, ўқитувчи ва ўқувчилар учун замонавий шароитлар яратиш бўйича зарурий кўрсатмалар берди.