Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 107 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги Қонун имзоланди

×

 2024-06-22 10:43:01    366

PDF yuklash
Chop etish


Халқимиз узоқ вақт кутган мазкур Қонун 2022 йил 25 октябрда Қонунчилик палатаси томонидан қабул қилинган ва Сенат томонидан 2023 йил 1 июлда маъқулланган эди. Куни кеча яъни 2024 йилнинг 5 июнь куни юртбошимиз томонидан мазкур қонун имзоланди.

Ушбу қонуннинг мақсади манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишдан иборат бўлиб, давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилиши белгиланган.

Манфаатлар тўқнашуви ўзи нима?-шахснинг шахсий (бевосита ёки билвосита) манфаатдорлиги унинг ўз лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаёиган ёҳуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ёки давлатнинг ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган (мавжуд манфаатлар тўқнашуви) ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манффатлар тўқнашуви) вазият тушунилади.

Қонунда манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солишнинг асосий принциплари сифатида қонунийлик, фуқароларнинг, ташкилотларнинг, жамиятнинг ва давлатнинг қонуний манфаатлари устуворлиги, очиқлик ва шаффофлик, холислик, коррупцияга нисбатан муросасизлик белгиланган.    

Қонунга кўра, давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг ходими ёхуд у билан алоқадор шахслар ушбу ходим томонидан бевосита ёки билвосита қарор қабул қилиниши ёки ходимнинг ушбу жараёнда бошқача тарзда иштирок этиши натижасида олиши мумкин бўлган ҳар қандай наф ёки афзаллик шахсий манфаатдорлик деб ҳисобланади.

Манфаатлар тўқнашуви билан боғлиқ муносабатларни тартибга солувчи маҳсус ваколатли органи бу Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳисобланади.

Қонунга кўра, давлат органлари ёки бошқа ташкилотлар томонидан манфаатлар тўқнашувини тартибга солишга доир чораларни кўриш чоғида бирор-бир шахсларга, гуруҳларга ёки ташкилотларга афзаллик, устунлик беришга ёхуд давлат органларининг ёки бошқа ташкилотларнинг ходимларини, шунингдек фуқароларни камситишга йўл қўйилмайди.

Шунингдек, давлат органи ёки бошқа ташкилот ходимининг фаолиятидаги манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш чоғида шахсга доир маълумотларни муҳофаза қилиш шахсга доир маълумотлар тўғрисидаги қонунчиликка мувофиқ амалга оширилади.

Манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарорлар ёки тузилган битимлар суд тартибида ҳақиқий эмас деб топилади ҳамда қонунга кўра, манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилган ҳолда қабул қилинган қарор ёки тузилган битим натижасида жисмоний ёки юридик шахсларга, шу жумладан давлат органларига ёки бошқа ташкилотларга етказилган зарар давлат органининг ёки бошқа ташкилотнинг айбдор ходимларидан регресс тартибида ундириб олиниши мумкин.

Б.Мамадалиев

Фарғона вилоят суди иқтисодий ишлар бўйича судьяси