Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 46 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон тумани марказий шифохонасида болалар реанимация бўлими янгидан ташкил этилди

×

 2024-06-20 17:50:35    577

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон тумани тиббиёт бирлашмасига қарашли марказий шифохонасининг болалар бўлимида болалар реанимация бўлими фаолияти йўлга қўйилди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ва сектор раҳбарлари бугун янги ташкил этилган мазкур бўлимда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар.

Қайд этилишича, шу кунгача оғир ҳолатдаги бемор болаларга зудлик билан ёрдам кўрсатиш жараёнлари марказий шифохонанинг катталар реанимация бўлимида амалга ошириб келинган. Мавжуд ноқулайликларни бартараф этиш ҳамда болаларга кўрсатиладиган тиббий хизмат сифатини янада ошириш мақсадида болалар бўлимининг ўзида айни хайрли ташаббус йўлга қўйилди. 

6 ўрин-жойга мўлжалланган бўлимни замонавий кўринишга келтириш учун қарийб 30 миллион сўмлик ҳомийлик маблағлари йўналтирилган бўлса, уни юмшоқ ва қаттиқ мебель жиҳозлари билан таъминлашга тиббиёт бирлашмаси бюджетдан ташқари жамғармасидан 70 миллион сўм маблағ сарфланди. Шунингдек, муассаса барча зарурий ва замонавий тиббий асбоб-ускуналар билан таъминланди. 

Эндиликда бўлимда 5 нафар малакали шифокорлар ҳамда 33 нафар ўрта ва кичик тиббиёт ходимлари, жами 38 нафар саломатлик посбонлари болалар соғлигини муҳофаза қилишда хизмат кўрсатишади. 

Ташриф давомида туман раҳбари юртимизда аҳоли саломатлигини мустаҳамлашга қаратилаётган юксак эътибор хусусида сўз юритди, тиббиёт ходимлари билан суҳбатлашди. Бемор болалар билан мулоқотда уларни тезроқ даво топиб, уйга, ўз оилалари бағрига қайтишларига ният билдирди.