Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 101 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Болалар қувончи-бахтдан нишона!

×

 2024-06-20 17:42:55    483

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида ёшлар ойлиги муносабати билан байрам тадбирлари хамда ёзги таътилда болаларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга қаратилган лойиҳалар қизғин давом этмоқда. 

Ёшлар ойлиги доирасида маҳалларда қатор лойиҳалар, интеллектуал танловлар, учрашувлар, спорт мусобақалари ҳамда концертлар ўтказилиб, уларда ёшларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш, бўш вақтларини мазмунли ташкил этишга эътибор қаратилмоқда.

Ана шундай лойиҳалардан бири “Сулаймон” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси ташаббуси ва йиғин ходимлари фаоллигида кўтаринки руҳда ўтказилди. 

Чинакам обод ҳудудга айланган маҳалла ёшлари ва болалар учун ташкилланган тадбир давомидаги концерт дастури ҳамда қизиқарли ўйинлар, болалар учун улашилган музқаймоқлар барчага манзур бўлди.