Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Маҳаллалар фаолияти самарадорлиги муҳокама қилинди
2024-06-15 01:37:29 1026
Бугун Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари иштирокида маҳалла фуқаролар йиғинларида иш юритиш самарадорлигини ошириш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
“Шакаробод” маҳалласида ташкилланган йиғилишда 4-сектор ҳудудидаги барча “маҳаллалар еттилиги” ҳамда дахлдор муассасалар раҳбарлари қатнашди.
Танқидий-таҳлилий руҳда ўтган йиғилиш давомида туманда бўлиб турган Республика ишчи гуруҳи ўрганишлари асосида, “маҳалла еттилиги” томонидан амалга оширилиши лозим бўлган вазифалар натижадорлиги муҳокама қилинди. Хусусан, йиғинларда намунавий иш ҳужжатларининг юритилиши аҳволи, “еттилик” имкониятларидан самарали фойдаланиш ҳамда уларнинг ўзаро ҳамкорлигини тизимли йўлга қўйилиши, аҳоли бандлигини таъминлаш дастурларининг бажарилиши каби долзарб вазифалар ижроси батафсил таҳлил қилинди.
Ҳар бир йўналиш бўйича масъул раҳбарларнинг ҳисоботлари тингланди.
Барча мутасаддиларга маҳалла институтини янада такомиллаштириш бўйича белгиланган вазифаларни оғишмай адо этиш, шахсий масъулиятини кучайтириш, аниқланган камчиликларни бартараф этиш ва келгусида олдини олиш юзасидан қатъий кўрсатмалар берилди.