Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Ҳоким ва ёшлар” учрашуви ўтказилди
2024-06-15 01:19:29 737
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун бир гуруҳ ёшлар билан учрашиб, мулоқот ўтказди.
“Ёшлар ойлиги” доирасида ташкилланган тадбирда Ёшлар ишлари агентлиги, мутасадди муассасалар вакиллари, маҳалладаги ёшлар етакчилари ва ёшларнинг ота-оналари ҳам иштирок этди.
Очиқ мулоқот тарзида ўтган учрашув давомида туман раҳбари Президентимиз томонидан олиб борилаётган бугунги давлат сиёсати замирида ёшлар келажаги билан боғлиқ ҳар қандай вазифа бирламчи аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.
Ёшлар билан дилдан суҳбатлашиб, уларни жамиятнинг ҳамиша фаол қатлами қаторидан ўрин эгаллашга ундади. Бунинг учун эса аввало аниқ ва эзгу мақсадга эга бўлиш, унга эришиш учун эса илм олишдан, изланишдан тўхтамаслик кераклиги ҳақида ўз тавсияларини берди.
Ёшларнинг таклиф ва ташаббуслари тингланиб, ҳал этиш лозим бўлган масалалар ечими бўйича аниқ чоралар белгиланди.