Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 92 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик ёшлар “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг Республика финал босқичига йўлланма олди

×

 2024-06-13 18:42:05    841

PDF yuklash
Chop etish


“Беш ташаббус олимпиадаси” доирасидаги спорт мусобақаларининг вилоят босқичида Ўзбекистон тумани ёшлари фаол иштирок этиб, салмоқли натижаларга эришди. 

Хусусан, олимпиаданинг енгил атлетика бўйича бўлиб ўтган баҳсларида “Деҳқонобод” маҳалласининг 16-21 ёшли ўғил болалар жамоаси хамда “Туюл” маҳалласининг айни ёш тоифасидаги қизлар жамоаси 1-ўринни эгаллаб, тенгқурлари орасида тенгсизлигини исботлашди.

Айни шу спорт тури бўйича 22-26 ёш тоифасидаги деҳқонободлик йигитлар ва “Ўқчи Дашт” маҳалласи қизлари эса фахрли 3-ўринга эгалик қилдилар.

Мазкур маҳаллаларнинг спортсевар ёш атлетлари “Беш ташаббус олимпиадаси”нинг яқин кунларда бўлиб ўтадиган Республика финал босқичида иштирок этадилар.