Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 122 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Яйпандаги болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчи қизлари Озарбайжонда бўлиб ўтадиган анъанавий фестивал йўлланмасига эга чиқишди

×

 2024-06-12 13:01:02    367

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги 23-сонли болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган “Ёз оҳанглари” ҳалқаро фестивал-конкурсида фаол иштирок этиб, фахрли ўринларни қўлга киритишди. 

Хусусан, мактабнинг 30 нафарга яқин ёш иқтидор эгалари рақс, доира, дутор ва фортепиано каби йўналишларда истеъдодларини намойиш этиб, якунда фахрли 1,2 ва 3-ўринларга эгалик қилишди. 

Хореография синфи ўқитувчиси Нозимахон Холматова бошчилигидаги "Нозанин" рақс дастаси эса ушбу кўрик-танловнинг бош соврини-Гран-при соҳибига айланди. Қайд этилишича, ёш раққосалар шу йилнинг июл ойида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида бўлиб ўтадиган фестивал йўлланмасига ҳам сазовор бўлдилар.  

Ғолиб ва совриндорликка эришган барча ўқувчилар кўрик танлов дипломи ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.