Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 42 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманидаги кўплаб ижтимоий соҳа объектлари янгиланмоқда

×

 2024-06-11 22:35:16    380

PDF yuklash
Chop etish


Аввал хабар берилганидек, Ўзбекистон туманидаги бир қатор ижтимоий соҳа объектлари жорий йилги инвестиция дастури доирасида мукаммал ва капитал таъмирланиб, замон талабларига мос ҳолга келтирилмоқда.

Таълим ва тиббиёт масканларида жадал билан давом этаётган қурилиш-таъмирлаш ишлари доирасида муассасалар фойдаланувчилари учун ҳар томонлама қулай шароитлар яратишга эътибор қаратилмоқда.

Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман прокурори Обиджон Собиров билан ана шундай капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаётган 20- ва 70-умумтаълим мактабларида бўлиб, жараёнлар билан яқиндан танишдилар.

“Қушқўноқ” маҳалласидаги 20-умумтаълим мактаби 1963 йилда қурилган бўлиб, унинг бино-иншоатлари шу вақтгача бундай миқёсда мукаммал таъмирланмаган эди. Айни кунларда 5,2 млрд сўмлик лойиҳа асосида билим даргоҳида кенг кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга ошириляпти. “Қўқон бинокор” МЧЖнинг 40 нафарга яқин қурувчи-мутахассислари масканни ҳар томонлама кўркам қиёфага келтириш ишлари билан банд. Лойиҳа доирасида мактаб филиалида ҳам бунёдкорлик тадбирлари бажарилиши белгиланган.

Деҳқонободдаги 70-умумтаълим мактабининг 180 нафар ўқувчилари ҳам шу кунгача етарли шароитга эга бўлмаган мослаштирилган бинода таҳсил олиб келаётганди. Мавжуд муаммони бартараф этиш мақсадида, деҳқонободлик ўқувчи ёшлар учун ҳам 330 ўринли замонавий ва кўркам таълим маскани бунёд этишга киришилган. Мазкур бунёдкорлик лойиҳасининг қиймати эса 1 млрд 262 миллион сўмдан зиёд маблағни ташкил этади.

Сектор раҳбарлари қурилиш-таъмирлаш жараёнлари билан яқиндан танишиш давомида мутасаддилар иштирокида лойиҳалар ижросининг ҳар бир жиҳатини батафсил муҳокама қилдилар. Мавжуд камчиликларни бартараф этиш, энг мақбул ва муҳим жиҳатларга оид қўшимча таклифларни амалга ошириш чоралари кўрилди. 

Қурувчи-муҳандислар, соҳа мутасаддиларига иш давомида юқори сифат ва қулайликка жиддий эътибор қаратиш юзасидан қатор кўрсатма ва вазифалар топширилди.