Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида эҳтиёжманд хотин-қизлар ва ёшларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида тизимли тадбирлар давом этмоқда. Бу борадаги вазифалар “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”ни юритиш орқали ҳал этилмоқда. Маҳалладаги ҳоким ёрдам
2024-06-05 23:45:20 637
Ўзбекистон туманида эҳтиёжманд хотин-қизлар ва ёшларни аниқлаш, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этиш борасида тизимли тадбирлар давом этмоқда.
Бу борадаги вазифалар “Аёллар ва ёшлар дафтарлари”ни юритиш орқали ҳал этилмоқда. Маҳалладаги ҳоким ёрдамчилари эса бу ишларни амалга оширишда ташаббускор бўлмоқдалар.
Бугун ҳам туман сектор раҳбарлари ва жамоатчилик вакиллари иштирокида тадбиркорлик қилиш истагидаги, эҳтиёжманд ва ишсиз бўлган 82 нафар хотин-қизларга ҳоким ёрдамчилари тавсияси билан субсидия асосида замонавий тикув машиналари топширилди.
Ташкилланган учрашувда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев юртимиздаги ижтимоий аҳволи ва турмуш шароити оғир ҳамда ишсиз хотин-қизлар муаммоларини бартараф этиб, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, турли соҳаларда ўз қобилият ва имкониятларини рўёбга чиқариши учун шарт-шароитлар яратишга устувор вазифа сифатида қаралаётганини таъкидлаб ўтди.
Кўмакка муҳтож юртдошларимизга манзилли ёрдам кўрсатиб, уларнинг бандлигини таъминлаш борасидаги ишлар туманда изчил давом эттирилмоқда.