Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 89 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунида Ўзбекистон туманидаги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари сони яна биттага кўпайди

×

 2024-06-01 14:37:31    514

PDF yuklash
Chop etish


Бугун Ўзбекистон туманидаги “Қулибек” маҳалласида янги оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти иш бошлади.

Шу муносабат билан ташкилланган тантанали очилиш тадбирида туман сектор раҳбарлари, мактабгача ва мактаб таълими бўлими мутасаддилари, нуронийлар ва маҳалла фаоллари иштирок этишди.

Тадбиркор Азизахон Атажанова ташаббуси билан йўлга қўйилган замонавий ва барча қулайликларга эга оилавий боғча маҳалланинг жажжи болажонлари учун эндиликда энг севимли тарбия ва таълим маскани бўлади. Дастлабки босқичда 25 нафар болаларни қамраб олган муассаса фаолиятини яқин муддатларда янада кенгайтириш кўзда тутилган.  

Меҳмонлар болалар, уларнинг ота-оналари ва устоз-мураббийларни қўшалоқ айём билан қутлаб, масканда яратилган шароитлар билан яқиндан танишдилар. 

Қайд этиб ўтиш жоиз, айни кунларда туманда 57 та давлат мактабгача таълим ташкилоти, 3 та давлат хусусий шериклик асосидаги ҳамда 172 та оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолият юритиб, уларга 16 минг 500 нафардан зиёд болалар қамраб олинган ва қамров кўрсаткичи 82,2 фоизга етказилди. Мактабгача таълим муассасаларининг турли шакллари фаолиятини йўлга қўйиш орқали, 3-7 ёшгача бўлган болаларнинг боғчага қамровини ошириш тадбирлари изчил давом этмоқда.