Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 69 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Болалар шодлиги-олам шодлиги: Ўзбекистон туманида Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни байрам тадбирлари кенг нишонланмоқда

×

 2024-05-31 19:27:38    677

PDF yuklash
Chop etish


1 июнь - Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё болалари учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Бола – бу ўзгача бир олам, ҳаёт мазмунининг ажралмас қисмидир.

Бугун Яйпан шаҳридаги маданий тадбирлар марказида ана шу қувончли сана муносабати билан “Янги Ўзбекистоннинг бахтли болалари” шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирга мактабгача таълим ташкилотлари тарбияланувчилари, эҳтиёжманд оилалар ҳамда “дафтар”лардаги фуқароларнинг фарзандлари таклиф этилди.

Тантаналарда туман сектор раҳбарлари иштирок этиб, унда сўз олган туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев юртимизда ҳар бир бола эъзоз ва эътиборда эканлиги, бола ҳуқуқлари амалда кафолатли таъминланганлиги ҳақида тўхталиб ўтди. Барча болажонларни байрам билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик, юрт корига ярайдиган, эл хизматига камарбаста бўла оладиган инсонлар бўлиб камол топишларига тилаклар билдирди.

Тадбир давомида расмлар кўрик-танлови, шашка мусобақасида болажонлар ўз истеъдодларини намойиш этдилар. Куй-қўшиқ ва рақслар ижро этилди. 

Эсдалик совғалари, ўқув қуроллари ва ширинликлардан иборат туҳфалардан эса жажжи кичкинтойларнинг кўнгиллари янада шод бўлди.

Мурғак қалбларга қувонч ва шодлик улашувчи тадбирлар туманнинг кўплаб масканларида юқори кўтаринкилик билан давом этмоқда.