Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 125 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ғалла ўрим-йиғими мавсуми олдидан эҳсон тадбири ўтказилди

×

 2024-05-31 19:18:15    500

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманида жорий йилги ҳосил учун ғаллани йиғиб-териш олиш мавсуми олдидан эзгу ва пок ниятлар билан эҳсон маросими ўтказилди. Қораёзбобо зиёратгоҳида ташкилланган тадбирда туман секторлари раҳбарлари, нуронийлар, қишлоқ хўжалиги мутасаддилари, ўрим отрядлари масъуллари ва фермерлар иштирок этди.  

2024 йил ҳосили учун туман миришкорлари 5 минг 700 гектар майдонда ғалла етиштирган бўлиб, ҳосилни қисқа муддатда нес-нобут қилмасдан ўриб-йиғиб олиш учун 20 та отряд шакллантирилган, 20 та комбайн, 110 дан зиёд ташиш техникалари ва бошқа зарурий воситалар шай ҳолатга келтирилган.

Тадбирда туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев сўз олиб, ғалла - ризқ-рўзимиз эканлигини азалдан яхши билган тумандош бободеҳқонларимиз эл дастурхонини янада тўкин қилиш йўлида астойдил меҳнат қилганлигини таъкидлаб ўтди. Барча миришкорларга, ўрим отрядлари, механизатор, агроном ва ташувчи масъулларга олдиндаги масъулиятли мавсумда ғайрат-шижоат ва зафарлар тиланди. Ҳосилни нес-нобуд қилмай ўз муддатида йиғиштириб олиниши фермернинг иқтисодий манфаатдорлигини янада яхшилаш ва озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда муҳим аҳамият касб этиши ҳақида ҳам тўхталинди. 

Маросимда жонлиқ сўйилиб, Қуръон тиловати қилинди. Юрт тинчлиги, хонадонлар фаровонлиги, ҳосиллар мўл-кўлчилиги ва бошланаётган мавсумни хайрли ўтишини сўраб дуои фотиҳалар қилинди.