Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 65 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Жаҳолатга қарши - маърифат” ғояси асосидаги тарғибот тадбирлари давом этмоқда

×

 2024-05-28 15:45:26    390

PDF yuklash
Chop etish


Ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, айниқса ёшларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялаш, динлараро ҳамда миллатлараро тотувликни мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекистон туманидаги маҳалла ва масканларда “Жаҳолатга қарши-маърифат билан” ғояси асосида ижтимоий-маънавий муҳитни янада яхшилашга қаратилган тарғибот-ташвиқот тадбири давом этмоқда.

Ана шу мазмундаги тадбирлар бугун туманнинг “Тинчлик” ва “Қумбосди” маҳаллалари жамоатчилиги иштирокида ташкилланди.

Унда туман ҳокимлиги, маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси ва бошқа ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари қатнашдилар. 

Очиқ мулоқот тарзида ўтган давра суҳбатларида аввало она Ватанга муҳаббат, мамлакатимизда инсон манфаати учун олиб борилаётган кенг кўламли ислохотлар ва бунёдкорлик ишлари, диний бағрикенглик тушунчалари муҳокама қилинди. Юртимизда ҳукм сураётган тинчлик ва осойишталикни қадрига етиш, ёшлар тарбиясида доимо огоҳ ва сергак бўлиш ва ҳамда миллий қадриятларимизни уларнинг онгига сингдиришда маҳалла жамоатчилигининг таъсири аҳамиятли эканлигига тўхталинди.