Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг оммавий сайёр қабули ўтказилди
2024-05-24 17:20:17 716
Аҳоли билан очиқ мулоқотни таъминлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ҳамда бартараф этиш мақсадида жойларда мутасадди идоралар раҳбарлари иштирокида мунтазам сайёр қабуллар ўтказилмоқда.
Бугун Ўзбекистон туманидаги “Қайнарбулоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида Фарғона вилоятидаги ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг оммавий сайёр қабули бўлиб ўтди.
Сайёр қабулда вилоят прокурори Бахтиёр Исмоилов, вилоят ички ишлар бошқармаси бошлиғи Азизбек Икрамов, вилоят солиқ бошқармаси бошлиғи Мақсуд Маматхонов, Фарғона вилояти судлари раиси, мажбурий ижро бюроси ҳамда вилоят адлия бошқармалари раҳбарлари иштирок этди.
Шунингдек, сайёр қабулда Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев, туман секторлари раҳбарлари, Халқ қабулхонаси мудири, тегишли бошқарма ва ташкилотлар масъуллари ҳам қатнашиб, жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари ўрганилди.
Қабул чоғида нафақат Ўзбекистон туманилик мурожаатчилар, балки қўшни шаҳар ва туманлардан ташриф буюрган фуқароларнинг соҳаларга оид 90 дан зиёд масала ва мурожаатлари атрофлича кўриб чиқилди. Аксарият мурожаатларга шу ернинг ўзида ижобий ечим топилган бўлса, муддат талаб этиладиган масалаларга масъуллар бириктирилиб, ижроси тегишлича назоратга олинди.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар раҳбарларининг халқ билан очиқ мулоқоти сўнггида ҳар бир мурожаат таҳлил қилиниб, амалий ёрдам кўрсатиш юзасидан зарур чора-тадбирлар белгилаб олинди.