Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Комилчўли қишлоғига олиб борувчи йўл таъмирланмоқда
2024-05-23 22:34:20 639
Ўзбекистон тумани “Намуна” маҳалла фуқаролар йиғинидаги Комилчўли қишлоғига олиб борувчи йўл айни кунларда жорий таъмирланмоқда.
Қишлоқ туман марказидан қарийб 20 чақирим олис масофада жойлашган ва унда 500 нафардан зиёд аҳоли вакиллари истиқомат қилади.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев ҳудуд аҳлининг мурожаатлари ва ўрганишлар асосида белгиланган лойиҳа доирасида бажарилаётган ишларнинг боришини кўздан кечирди.
Қайд этилишича, туман йўллардан фойдаланиш давлат муассасаси томонидан жалб этилган техника ва куч-воситалари ёрдамида мазкур йўлнинг жами 16 км масофадаги қисми таъмирланади. Амалий жараёнларга киришилган бўлиб, манзилга асфальт маҳсулоти пешма-меш етказиб келинмоқда ва носоз йўлларда карталаб таъмирлаш ишлари бажарилмоқда. Йўлсозлар шу кунгача йўлнинг 0-8 кмларини таъмирлашга улгуришган.
Туман ҳокими соҳа масъуллари билан мулоқотда, жараёнларда узилиш бўлиб қолмаслиги хамда ишларни сифатли ва муддатидан кечиктирмасдан якунлашга асосий эътибор қаратиш лозимлигини таъкидлади.