Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
“Оғир ҳудуд” дея эътироф этилган Қудашобод маҳалласида ичимлик суви таъминотини яхшилаш тадбирларига киришилди
2024-05-22 15:32:30 305
Ўзбекистон туманидаги оғир ижтимоий ҳолатдаги ҳудудлар инфратузилмасини яхшилаш, ҳудуд аҳолиси фаровонлигини таъминлаш борасида манзилли чоралар кўрилмоқда.
Ана шу тоифадаги “Қудашобод” маҳалла фуқаролар йиғинида ўтказилган ўрганишлар ва аҳоли мурожаатларини инобатга олиб, ҳудудда ичимлик суви таъминотини яхшилаш тадбирлари бошланди.
Бугун туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев туман ички ишлар бўлими бошлиғи Содиржон Абдуллаев биргаликда ушбу манзилда бўлиб амалий жараёнлар билан танишди. Маҳалла аҳли, нуронийлар ва соҳа мутасаддилари билан суҳбатлашиб, режа ва вазифалар белгилаб олинди.
Эзгу ташаббус доирасида туман ҳокимлиги кўмаги билан дастлабки босқичда маҳаллага 2 минг метр тармоқ етказиб берилди ва яна тармоқ келтириш чоралари кўрилмоқда. Жараёнларга "Фарғона сув таъминоти” МЧЖ Ўзбекистон тумани филиали томонидан техника ва куч воситалари жалб этилиб, траншея қазиш ва тармоқларни монтаж қилиш ишлари бошланган.
Қайд этиб ўтиш жоиз, мазкур тармоқ ўтган йили дастур доирасида маҳаллада бунёд этилган янги сув иншоатига уланиб, якуний натижада ҳудуддаги 500 дан зиёд хонадон эгаларининг бу борадаги кўп йиллик муаммосини ижобий ҳал этишга мақсад қилинган.
Мулоқотлар давомида хайрли амал рўёбида маҳалла аҳли томонидан ҳам ташаббускорлик кўрсатилиши фаоллар томонидан маълум қилинди.
Туман раҳбари мутасаддиларга жараёнларни сифатли ташкил этиш, мавжуд муаммоларни бартараф этиш ҳамда самарадорликка эришиш юзасидан зарурий топшириқлар берди.