Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Мажбурий ижро бюроси ходимлари ҳукумат қарори мазмун-моҳиятини жамоатчилик ўртасида кенг тарғиб этмоқда
2024-05-21 19:13:33 400
Ўзбекистон тумани Мажбурий ижро бюроси ходимлари Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрелдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сонли қарори мазмун-моҳиятини кенг жамоатчилик ўртасида фаол тарғиб этмоқда.
Шунингдек, бюро ходимлари ва туманда тузилган ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ўтказилаётган тарғибот тадбирлари давомида энергоресурслардан оқилона фойдаланиш хамда эҳтиёжманд оилалар учун компенсация тўлаш тартиби ҳақида тушунчалар беришга катта эътибор қаратилмоқда.