Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 104 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ички ишлар бўлимида ташкил этилган “Ситуацион марказ” туманда криминоген вазиятни барқарорлаштириш ва жиноятчиликни жиловлашга хизмат қилади

×

 2024-05-20 22:34:22    333

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманидаги мавжуд барча маҳаллаларни “Рақамли хавфсиз маҳалла”га айлантириш орқали хавфсиз муҳитни яратиш чоралари кўриб борилмоқда. Шу мақсадда туман ички ишлар бўлими ташаббуси, сектор раҳбарлари саъйи-ҳаракати хамда ҳомийлик маблағлари ҳисобидан 73 та маҳаллаларга шу кунгача 2 минг 500 тадан зиёд видео кузатув камералари ўрнатилиб, бу борадаги амалий жараёнлар изчил давом этмоқда. 

Шунингдек, жиноятларни олдини олиш, келгусида уларни фош этиш даражасини ошириш мақсадида маҳаллаларга ўрнатилган видео кузатув камераларнинг 350 дан ортиғи профилактика инспекторлари хонасига интеграция қилиниб кичик ситуацион марказлар, туман бўйича 150 дан зиёд видео кузатув камералар эса ИИБ навбатчилик қисмига интеграция қилиниб, катта ситуацион марказ яратилди.

Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бошчилигидаги сектор раҳбарлари бугун мазкур ситуацион марказ фаолияти билан яқиндан танишди. 

Ушбу тизим бевосита бўлимдан белгиланган ва аҳоли гавжум жойларни онлайн режимда видео кузатувини олиб бориш имкониятига эга бўлиб, қайд этилганидек уни янада такомиллаштириш тадбирлари олиб борилмоқда.