Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик пиллакорларнинг хирмонлари тўлмоқда
2024-05-20 22:30:53 316
Шу кунларда Ўзбекистон туманида ипак қуртини боқиш, етиштирилган пилла ҳосилини йиғиб-териб олиш ишлари қизғин паллага кирган.
Жорий йилда тумандаги 150 дан зиёд фермер хўжаликлари ҳамда 1 минг 910 дан ортиқ касаначилар томонидан 3652 қути ипак қурти парваришланиб, 219 тоннадан зиёд кумуш тола йиғиб олиш режалаштирилган ва бу борадаги ишлар жадал суратларда амалга оширилмоқда.
Туман ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун чилги ҳосилни териш ва уни қабул масканларига топшириш бўйича амалга оширилаётган ишлар билан танишди. Соҳа мутасаддилари ва пиллакорлар билан мулоқотда бўлди.
Сухбатларда Давлатимиз раҳбари томонидан ипакчиликни ривожлантириш, шу орқали, аҳоли, хусусан, хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, пилла етиштирувчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш бўйича белгиланган қатор вазифалар хақида сўз борди.
Фаол пиллакорлар меҳнати муносиб рағбатлантирилди.