Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 30 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

“Сулаймон” маҳалласида Нуронийлар масканининг фойдаланишга топшириш тадбири “Уч авлод” учрашуви билан давом этди

×

 2024-05-20 10:44:43    240

PDF yuklash
Chop etish


“Сулаймон” маҳалласида Нуронийлар масканининг фойдаланишга топшириш тадбири “Уч авлод” учрашуви билан давом этди

Бугун вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров Ўзбекистон тумани “Сулаймон” маҳалласидаги Нуронийлар масканининг фойдаланишга топшириш маросими ҳамда ушбу масканда ташкил этилган “Уч авлод” учрашувида иштирок этди.

Тадбирда сўз олган вилоят ҳокими, “Обод хонадон - обод кўча - обод маҳалла” тамойили асосида “Сулаймон” маҳалласида оқсоқолларнинг маслаҳатлари, ташаббускор тадбиркорларнинг сайъ-ҳаракатлари билан салмоқли ишлар амалга оширилганини мамнуният билан қайд этди.

Бугунги учрашув отахон-онахонлар, ёшлар иштирокида ўтаётгани, бу ҳам қадрият, ҳам тарбия тадбири эканлиги қайд этилди. Шу каби учрашувларда ёшларнинг иштирок этиши, уларнинг бир-бирига меҳр-оқибатли, ҳурматда бўлишга ундаши, уларнинг юртга садоқатли инсонлар бўлиб камолга етишида нуронийларимизнинг ўгитлари ва йўл-йўриқлари ниҳоятда муҳим эканлиги таъкидланди.

Тадбиркор Мираҳмад Акбаров марҳум отасининг ниятларини амалга ошириб, ўз маблағи ҳисобига маҳаллада Нуронийлар масканини қурилишига бош бўлди. Бугун отасининг тенгдошлари дийдорлашишлари, бир пиёла чой устида суҳбат қуришлари учун шароит яратиб бериб, уларнинг дуоларини олмоқда.

Тадбир давомида маҳаллани кўркам ва обод қиёфа касб этиши, хусусан мазкур масканнинг барпо этилишида ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган фаоллар эътироф этилди.