Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 106 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманида барпо этилган замонавий меҳмонхона катта тантана билан фойдаланишга топширилди

×

 2024-05-20 10:19:50    265

PDF yuklash
Chop etish


Ўзбекистон туманининг Қулибек маҳалласида тадбиркор Рустамжон Ҳакимов ташаббуси билан барпо этилган замонавий меҳмонхона тантанали тадбир билан фойдаланишга топширилди.

Шу муносабат билан ташкилланган тадбирда вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров, вилоят ва туман секторлари раҳбарлари, нуронийлар хамда жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

“Madinah Travel 2022” МЧЖ томонидан барпо этилган 70 ўринли “Madina Plaza Hotel” меҳмонхонасининг лойиҳа қиймати 11 млрд сўмни ташкил этиб, шундан 3 млрд сўм тижорат банклари кредити, қолган сумма эса корхонанинг айланма маблағлари ҳисобига тўғри келади. Меҳмонхона ишга тушиши натижасида 32 та иш ўрни яратилди.

24 та номердан иборат ушбу меҳмонхонада шунингдек, автотураргоҳ, спорт зал, болалар майдончаси, 3 та фаввора, 70 кишилик конференц-зал, 5 та ресторан, 1 та миллий таомлар ошхонаси ва бошқа қулайликлар ташкил этилди.

Мазкур меҳмонхона юртимиз аҳолиси ва хорижлик сайёҳларга қулайликлар яратиш, мамлакатимизда, хусусан, вилоятимизда туризмни янада ривожлантиришга хизмат қилади.