Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Туман ҳокими 83 ёшли бемор онахоннинг ҳолидан хабар олди
2024-05-15 19:30:49 678
Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзоджон Юлдашев бугун Бузуқўрғон маҳалласида яшовчи 83 ёшли бемор аёл, Дилоромхон она Орипованинг ҳолидан хабар олди.
Узоқ йиллар қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаб нафақага чиққан, 4 нафар фарзандни улғайтирган онахонни сўнгги вақтларда тақдир ўзининг кўп синовлари билан синади. Айниқса, 32 ёшли ўғил фарзанди қазо қилгандан сўнг онахон кўп дард чекиб, 4 йил давомида кўриш қобилиятидан ҳам айрилган эди. Кейинчалик даволанишлардан сўнг кўзи шифо топса ҳам, қон босими ва бошқа оғриқлар онахонни кўпдан буён мустақил ҳаракатлана олмаслигига сабаб бўлиб қолди.
Туман сектор раҳбарлари ва “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази мутасаддилари ҳамроҳлигида онахонни йўқлаган туман раҳбари у кишига мустаҳкам соғлиқ ва узоқ умр тилади. Онахонга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилиб, ногиронлик аравачаси топширилди.