Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси 17 майга белгиланди
2024-05-14 10:26:23 550
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги саксон иккинчи сессияси 17 май, жума куни бўлиб ўтади.
Сессия кун тартибидан туманни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришга оид ва бошқа бир қатор долзарб масалалар ўрин олган.
Сессия ишига сектор раҳбарлари, ҳоким ўринбосарлари, тегишли ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, оммавий ахборот воситалари ҳамда сиёсий партиялар вакиллари таклиф этилиши белгиланган.
Сессия ўз ишини шу куни соат 10:00 да туман ҳокимлигининг мажлислар залида бошлайди.
Халқ депутатлари Ўзбекистон тумани Кенгашининг навбатдаги сессияси ҳам Кенгаш котибиятининг ижтимоий тармоқлардаги расмий саҳифалари орқали жонли эфирга узатилади.