Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
2-сектор раҳбари “Қумбосди” маҳалласида сайёр қабул ўтказди
2024-05-08 16:53:24 453
Бугун Ўзбекистон тумани прокурори, 2-сектор раҳбари Обиджон Собиров иштирокида аҳоли муаммоларини ўрганиш ва уларга ечим топиш мақсадида “Қумбосди” маҳалла фуқаролар йиғинида сайёр қабул ташкил этилди.
Тегишли ташкилот ва муассасалар мутасаддилари жалб этилган қабул давомида маҳалла аҳли вакилларини қийнаб келаётган бандликни таъминлаш, маҳалла инфратузилмаси билан боғлиқ ва бошқа масалаларга оид ўнга яқин мурожаатлар кўриб чиқилди.
Мурожаатларнинг баъзиларига шу куни ижобий ечим топилган бўлса, ижроси юзасидан қўшимча ўрганиш ва муддат талаб этадиган масалаларга эса масъуллар бириктирилиб, назоратга олинди.
Қабул давомида йиғилганларга Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 16 апрел кунги 204-сонли қарорининг мазмун-моҳияти, электр энергияси ва газ тарифларининг оширилиши сабаблари, ушбу йўналишда амалга оширилаётган муҳим ўзгариш ва ислоҳотлар ҳақида маълумотлар хам берилди.
Жойларда сектор раҳбарлари томонидан бу каби сайёр қабуллар давом этмоқда.