Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Адлия ва ёшлар
2024-05-04 12:08:36 555
Ўзбекистон тумани Адлия бўлими томонидан оталиққа олинган ёшлар иштирокида “Ёшларни ҳарбий-ватанпарварлик руҳида тарбиялаш - устувор вазифа!” мавзусида тарғибот тадбири ташкил этилди.
Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими билан ҳамкорликда ташкилланган тадбир тумандаги 2-сонли касб-ҳунар мактабида бўлиб ўтди.
Тадбир аввалида сўз олган адлия бўлими бошлиғи Шукуржон Тиллаев ҳар бир ёш ўзининг ҳуқуқий онги ва тафаккуридан келиб чиқиб, ҳуқуқлари билан биргаликда мажбуриятларини ҳам яхши билиши, уни тўғри қўллай олиши, энг муҳими, шахсий фикрини аниқ баён этиш имкониятига эга бўлиши уларни турли ёт ғоялар таъсиридан ҳимоялашда муҳим восита бўлиб хизмат қилишини таъкидлади.
Шу куни туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан тайёрланган кўргазмали чиқишлар намойиши хам ўтказилиб, иштирокчилар ёнғин-қутқарув вақтида фойдаланиладиган қуроллар билан таништирилди.