Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Noyabr 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
    123
45678910
11121314151617
18192021222324
252627282930 

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 50 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Германия Бундестаги вакиллари “Кнауф” компаниясининг Ўзбекистон туманидаги корхонаси фаолияти билан танишди

×

 2024-05-02 16:02:22    770

PDF yuklash
Chop etish


Фарғонага ташриф буюрган Германия Бундестагидаги “Германия - Марказий Осиё” парламент гуруҳи раисининг ўринбосари Манфред Грунд бошчилигидаги делегация аъзолари кеча Ўзбекистон туманида ҳам бўлиб “Кнауф” компаниясининг тумандаги корхонаси фаолияти билан яқиндан танишдилар. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Нуриддин Мамажонов делегацияга ҳамроҳлик қилди.

Умумий лойиҳа қиймати 18,7 миллион евро бўлган ва йиллик 17 миллион квадрат метр гипскартон листлари ҳамда 40 минг тонна қуруқ қурилиш аралашмаларини ишлаб чиқариш қувватига эга завод модулли технология асосида 2022 йилнинг ёзида ишга туширилган. Айни вақтда корхонада 80 нафарга яқин ишчи-мутахассислар фаолият кўрсатади, уларнинг аксарияти маҳаллий ёшларни ташкил этади. 

Меҳмонларни корхона фаолияти билан яқиндан таништирган “Knauf”нинг Ўзбекистондаги корхоналари раҳбари Дмитрий Дерипалко жараёнлар давомида компания ўзининг хусусий ўқув марказларида шунингдек, олий таълим муассасалари ва коллежлари билан ҳамкорликда малакали мутахассислар тайёрлашга асосий эътибор қаратаётганлигига урғу берди. 

Учрашувда Ўзбекистон ва Германия ўртасида кун сайин алоқалар ривожланиб бораётгани, буни мамлакатимиз саноатида муҳим аҳамият касб этувчи, тўғридан тўғри Германия инвестициялари жалб этилган айни завод мисолида ҳам кўриш мумкинлиги ҳақида таъкидланди.