Yuridik va jismoniy shaxslar tomonidan veb sayt orqali bo'lgan murojaatlar
Jami murojaatlar: 38Ishonch telefoni statistikasi
Ўзбекистон туманилик ҳамшира вилоятдаги энг фаол ҳамширалардан бири деб топилди
2024-05-01 09:29:19 758
Фарғона вилоятида фаолият юритаётган ҳамширалар ўртасида “Ҳамшира 2024” кўрик-танловининг вилоят босқичи ўтказилди.
Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиали мажлислар залида бўлиб ўтган танловда иштирокчилар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашиб, соҳага оид амалий ва назарий билимларини синовдан ўтказдилар.
Уларнинг шарт ва йўналишлар бўйича тайёрлаган ҳар бир чиқиши ҳакамлар ҳайъати томонидан баҳолаб борилди.
Танлов якунига кўра, Республика ихтисослаштирилган онкология ва радиология илмий-амалий тиббиёт маркази Фарғона вилоят филиали умумий хирургия бўлими катта ҳамшираси Гулзода Шарипова биринчи ўринга муносиб деб топилиб, унга республика босқичида иштирок этиш учун йўлланма берилди. Иккинчи ўринга Ўзбекистон туман тиббиёт бирлашмаси 75-оилавий поликлиника кундузги шифохона ҳамшираси Шахло Шокирова, учинчи ўринга эса Риштон туман тиббиёт бирлашмаси 47-оилавий поликлиника ҳамшираси Дилнозахон Мамадалиева муносиб деб топилди.
Ғолибларга Ўзбекистон соғлиқни сақлаш ходимлари Касаба уюшмаси Фарғона вилоят кенгаши, Ўзбекистон ҳамширалар ассоциацияси Фарғона вилояти бўлинмаси томонидан диплом ва қимматбаҳо совғалар топширилди.
Эслатиб ўтиш жоиз, анъанавий тарзда ўтказилиб келинаётган мазкур танловнинг ўтган йилги вилоят босқичида яна бир вакиламиз, туман тиббиёт бирлашмаси болалар бўлими ҳамшираси Мукаммалхон Акрамова учинчи ўринга сазовор бўлган эди.