Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 104 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ўзбекистон туманилик ўқитувчи аттестацияда юқори баллни қўлга киритиб, вилоятда пешқадамлик қилмоқда

×

 2024-04-19 17:28:26    894

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки шу кунларда Республикамиз бўйлаб мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагоглари иштирокида аттестация бўлиб ўтмоқда. 

Қайд этилишича, бу йилги педагоглар малака тоифаси учун ташкилланган аттестация жараёнларида Фарғона вилоятидан 21 минг 430 нафар педагог иштирок этиши режалаштирилган.

Тадбирнинг кечаги, тўртинчи кунида бошланғич таълим йўналиши бўйича педагоглар малака тест синовларида иштирок этишди. 

Қувонарлиси, унда иштирок этган Ўзбекистон туманидаги 67-умумтаълим мактаби бошланғич синф ўқитувчиси Умидахон Ниёзматова 94 балл натижани қўлга киритиб, вилоятда пешқадамлик қилмоқда.

Эслатиб этиш жоиз, Умидахон Ниёзматова турмуш ўртоғи Абдуллажон Ниёзматов билан биргаликда 2021 йилги "Ёш китобхон оила" республика танловида ғолибликни қўлга киритиб, Президент совғаси- “Спарк” автомашинаси соҳибига айланишган эди.