Shrift o'lchami Rang Rasm

<< Iyul 2024 >>
DUSECHPAJUSHYA
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
293031    

Yangiliklarga obuna bo'lish


Hozir saytda 62 nafar foydalanuvchi Ishonch telefoni statistikasi

Ҳуқуқбузарликлар профилактикаси куни доирасида туркум тарғибот тадбирлари ўтказилди

×

 2024-04-19 09:35:59    595

PDF yuklash
Chop etish


Маълумки, ҳафтанинг ҳар пайшанба куни юртимизда профилактика куни деб эълон қилинган.

Шу муносабат билан Ўзбекистон туманида ҳам айни шу куни мунтазам равишда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ҳамда бошқа давлат идоралари ва ташкилотлари ҳамкорлигида ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича муайян тадбирлар ташкилланиб келинмоқда.

Сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги, прокуратура, ички ишлар бўлими, миллий гвардия ва бошқа ҳамкор ташкилотлар мутасаддилари иштирокида кеча жойларда бўлиб ўтган тарғибот тадбирлари ҳам аниқ мақсадларга йўналтирилди. 

Ҳудудлардаги давра суҳбатлари ва учрашувларда аҳоли, айниқса ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш, уларнинг бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш масалаларига асосий эътибор қаратилди.